Пахтакорлик фермер ғалла топшириш режасини бажарди!

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Пахтакор ҳудудидаги “Омадли меҳнат даласи” фермер хўжалиги туманда биринчилардан бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Ҳусан Шохўжаев раислик қилаётган фермер хўжалиги 60 гектар майдонда ғалла парваришлаб, 222 тонна ғалла топшириб, давлат режасини 100 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 65 центнердан тўғри келди.

Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Фермерлар бирин-кетин ғалла режасини бажармоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM