КАТТАҚЎРҒОНДА ОЛДИНДАН 114 МЛН. СЎМ АЛИМЕНТ ТЎЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаролик ишлари Гулистон туманлараро судининг 2021 йил 4 августдаги қарорига асосан қарздор Б.С.дан ундирувчи Б.М.нинг фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандларини ўйлаб, улар вояга етгунча ҳисоблаб 114 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

         Фахриддин ТУЛАЕВ,

Бюронинг Каттақўрғон

туман бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM