Жонкел МФЙда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

   Жонкел МФЙда Давлад  дастуридаги "Маҳаллабай" ишларни амалга ошириш, маҳаллалардаги фуқароларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий  маданиятини юксалтиришга оид ҳуқуқий  тарғибот тадбири туман Адлия бўлими ҳамда "Мадад" ННТ нинг Каттақўрғон туман ХМБ  бош мутахассиси Р.Сафаров томонидан ўтказилди. Улар томонидан фуқароларга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар  берилди.               Шунингдек, тадбирда “Мадад” ННТ иш фаолияти тўғрисида  ва қонунчиликдаги  янгиликлар юзасидан  фуқароларга  ҳуқуқий  тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM