ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Жамшид Насриддинов олиб борди.

Сессия кун тартибида дастлаб туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи - 4-сектор раҳбари А.Қулмирзаевнинг “Сектор ҳудудидаги муҳаллаларда сайёр қабуллар,  ёшлар билан учрашувлар натижадорлиги, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилган ёрдам тўғрисида”ги  ҳисоботи эшитилди.

 Шундан сўнг, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ж.Раббимовнинг “Туманда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида олиб борилган ишлар ва ҳудуддаги тош қазиш карерлари фаолиятининг танқидий таҳлили тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

Сессия давомида туман тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан олиб борилган назорат таҳлили қилинди. Туман Ички ишлар бўлими  бошлиғи - 3-сектор раҳбари А.Очиловнинг “Сектор ҳудудидаги муҳаллаларда сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар натижадорлиги, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилган ёрдам тўғрисида”ги ҳисоботи ва Шунингдек, сессияда бошқа масалалар кўрилди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати раиси кубоги учун ўтказилган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаси вилоят босқичининг Бадминтон бўйича I ўринни қўлга киритган Каттақўрғон тумани депутати Нигора Шодиева туман ҳокими томонидан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM