ОБОД ҚИШЛОҚНИНГ ЯНГИ МАҲАЛЛАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Қўшқутон маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан Қўшқутон маҳалласи ҳам янгидан қурилиб, туман ҳокими Жамшид Насриддинов Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев ва маҳалла аҳли иштирокида фойдаланишга топширилди. Мазкур бинода нафақат ходимлар, балки у ерга келадиган фуқаролар учун барча қулайлик яратилди. Хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.

2021 йил Қўшқутонликлар учун яхши йил бўлди. Сабаби, бу ерда аҳолини анча йиллардан бери қийнаётган йўл, ичимлик суви, тунги ёритиш чироқлари, боғча, мактаб ва бир қанча бунёдкорлик ишлари бажарилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM