Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман  Кенгаши депутатлари, ОАВ ҳамда ННТ раҳбарлари  иштирок этишди.

Сессия кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаевнинг “2021 йил III чорак якуни бўйича Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувларнинг танқидий таҳлили тўғрисида”ги  ахбороти ешитилди. 

Сессияда Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг, Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари  А.Қулмирзаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.
 

Шунингдек, “Ҳудудгаз  Самарқанд”газ таъминоти филиали “Каттақўрғон тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи  Б.Нормуродовнинг “Туманда ижтимоий соҳа обектлари, кўп квартирали уй-жойлар ва аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш ҳамда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисида”ги ҳисоботи.Туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи М.Мардиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, спортни янада ривожлантириш ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
 

Туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.

Ташкилий масалалар кўриб чиқилиб Халқ депутатлари Каттақўрғон туман  кенгашининг Олтинчи чақириқ қирқ бешинчи сессияси қарори қабул қилинди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM