«ЗАРАФШОН» ҲУДУДИ ПАХТАКОРЛАРИ БИР ТЕРИМДА ГЕКТАРИДАН 47 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛ ОЛИШГА ҚАНДАЙ ЭРИШДИ?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Зарафшон” ҳудудидаги 8 та фермер хўжаликлари пахтакорлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 1 минг 141 тонна ўрнига 1 минг 385 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди.  


   Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан пахтачиликда инновацион ғоя-кластер тизими жорий этилди. Бунинг натижасида Каттақўрғонда соҳаларда техник ва технологик жиҳатдан модернизация ҳамда илм фан ва инновация жорий қилинди.  


“Зарафшон” ҳудудидаги Хайрулло Бойназаров раислик қилаётган “Шакар ота” фермер хўжалиги янада юқори ҳосил олишга эришди. Фермер хўжалиги деҳқонлари  48 гектар майдондан  режадаги 153 тонна ўрнига 220 тонна пахта ҳосили йиғиб олишди.  


– Халқимизда «Ерни боқсанг, ер ҳам сени боқади», деган мақол бежиз айтилмаган, – дейди «Шакар ота» фермер хўжалиги раҳбари Хайрулло Бойназаров. – Соҳада катта натижага эришиш учун биринчи навбатда ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ерни боқишимиз, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиб, озиқлантириб тупроқ унумдорлигини оширишимиз зарур. Биз ана шу муҳим тадбирларга алоҳида эътибор қаратдик ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиладик. Бу эса ўзининг самарасини бера бошлади. Ғалла ва пахтадан юқори ҳосилдорликка эришилмоқда. Яна муҳим жиҳатлардан бири ишчиларнинг моддий манфаатдорлигига ҳам эътибор қаратдик. Уларга кунига 100 минг сўмдан иш ҳақи беряпман. Натижада бир теримда гектаридан 47 центнердан ҳосил олишга эришдик.  
  Зафар қучган «Шакар ота» фермер хўжалиги пахтакорларига тўкин дастурхон ёзилиб,  совғалар берилди. 


“Зарафшон” ҳудудида ҳали ҳосил мўл. Йиғим-терим қизғин давом этмоқда. Зафар муборак “Зарафшон”лик пахтакорлар!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM