Самарқандда "Удиви меня" телекўрсатуви тасвирга олинмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Шу кунларда Самарқандда Россиянинг "Моя планета" телеканали томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида кўрсатув суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Кўрсатувнинг асосий мақсади - рус томошабинларига ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари ва ҳаёт тарзини очиб берадиган репортаж тайёрлаш.

Тасвирга олиш ишлари шаҳарнинг Регистон ансамбли, “Сиёб деҳқон бозори” ва бошқа диққатга сазовор масканларда амалга оширилди.

Самарқанд вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, кўрсатув жорий йилнинг ноябрь ойида эфирга узатилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM