Сектор раҳбари халқ орасида

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани прокурори 2-сектор раҳбари Э.Ахмеджонов сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, ушбу маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Дастлаб сектор раҳбари "Муллакурпа" ва "Янгиравот" маҳаллаларидаги амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, сектор ҳудудидаги "Дўстлик" маҳаласида бўлиб, ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишар баробарида сектор раҳбарининг сайёр қабулига табиий газдан бўлган муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам беришликни сўраб келган фуқаро М.Жахонгировани яшаш хонадони туман газ бошлиғи иштирокида бориб ўрганилди ва муаммоси ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Сектор рахбари маҳаллада хонадонма-хонадон юриш давомида ҳар бир хонадон бўйича қилиниши лозим бўлган ободонлаштириш ишлари бўйича маҳалла мутасаддиларига ўз топшириқларини берди ва ушбу ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM