КАТТАҚЎРҒОНДА 16 ДОНА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИБ, 53.3 КМ ЭЛЕКТР ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Кундалик ҳаётимизда электр энергия ресурсларининг ўрни катта. Улардан уйларимизни ёритишда ва иситишда фойдаланамиз. Бундан ташқари, бугунги кунда хонадонларимизда маиший техника жиҳозларининг сони олдингидан икки-уч бараварга ортган: музлатгич, телевизор, компьютер, автомат кир ювиш машинаси, кондиционер, чангютгич, микротўлқинли печ, электрда ишлайдиган қозон — мультиварка, турли иситиш мосламалари, дазмол, тефаль, телефон, соч қуритишдан тортиб турмаклайдиган буюмлар, ҳатто уяли телефони қувват олгичлари ҳам бунга қўшилди.

Электр энергиясига бўлган эҳтиёжни яхшилаш мақсадида Каттақўрғон туманида йиллик режа асосида жорий йилда 16 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 53.3 км электр ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Янгиқўрғонча маҳаллассида 2 та трансформатор, 3 кмдан ортиқ ҳаво тармоғи, 86 та темир-бетон таян устунлари ва Қўшқутон маҳалласида 2 та трансформатор, 4 км ҳаво тармоғи, 70 та темир-бетон таян устунлари ўрнатилди. "Обод маҳалла" дастурлари доирасида электр энергиясини яхшилаш мақсадида трансформатор, ҳаво тармоқлари ва темир-бетон таян устунлари бўйича кенг қамровли ишлар бажарилмоқда.

Каттақўрғон туманида электр таъминотини янгилаш мақсадида кенг қамровли ишлар давом этмоқда.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM