ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Туман ҳокими Ж.Насриддиновнинг “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширалидиган ишлар тўғрисидаги Мурожааатномаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг 22.04.2021 дан 22.05.2021 гача бўлган давридаги бир ойлик иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Асророванинг “2021 йил I чораги давомида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи.
4. Туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири А.Худайбердиевнинг “Маҳаллий бюджетининг 2021 йил I чорак ижроси ҳамда 2021 йил II чорак режалари ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи.
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевнинг “2021 йил I чорак якуни билан бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
6. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари–хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Л.Убайдуллаеванинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5020-сонли Қарори ижроси бўйича ҳисоботи.
7. Каттақўрғон тумани ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бўлими бошлиғи М.Қўчқоровнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги 150/22-VI-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” ги ҳисоботи.
8. Фуқаролар томонидан мурожаатлар кўп келиб тушадиган маҳалла фуқаролар йиғини, туман корхона, ташкилотларида ижро интизомининг аҳволи тўғрисида
9. Туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси ҳақида” ги 150/22-VI-қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи
10. Тумандаги “Омонбойкўприк” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мерган ота”, “Қумоқ” МФЙ ҳудудидаги “Қумоқ” жоме масжиди, Валижон МФЙ ҳудудидаги “Валижон” жоме масжидларига қўшимча бино қуриш учун ер майдони қўшиб бериш тўғрисида
11. Ташкилий масала.
12. Бошқа масалалар
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM