КАТТАҚЎРҒОНДА ЧИГИТ ЭКИШ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Каттақўрғон тумани Орзи Маҳмудов ММТП ҳудудида жойлашган "Акрам Абдуллаев" ҳамда Охунбобоев ММТП ҳудудидаги “Нодирбек Жозилбек Далалари” фермер хўжалиги далаларида пневматик цеялкаларда чигит экиш уюшқоқлик билан давом этмоқда.


– 2021 йил ҳосили учун туманда 222 та фермер хўжаликлари ва 2 та кластер корхонаси томонидан  10 минг 50 гектар ерга Бухоро-102, С 8286, Адолат сингари истиқболли, юқори унумдор навлар экилмоқда.

Чигит 50 та юқори унумли техникаларда замонавий пневматик чигит экиш сеялкаларида экилмоқда, – дейди сув истеъмолчилари уюшмаси раиси Ҳикматилла Бозоров.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM