КАТТАҚЎРҒОНДА ҚЎМОНДОНЛИК – ШТАБ ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

 

 Жорий йилнинг 1-3 март кунлари Каттақўрғонда туман ФВБ томонидан  давлат тизимига кирувчи корхона, ташкилотлар билан биргаликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш юзасидан қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. 


     Тадбир давомида шартли равишда содир бўлган зилзила натижасида рўй берган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни ўз вақтида, самарали бартараф этиш борасида шахсий таркиблар ҳамда техника куч-воситаларининг шайлиги амалда синовдан ўтказилди. 


     Шунингдек, ўтказилган машқ доирасида барча иштирокчиларга техника ҳамда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. 


  Юқори савияда ўтказилган тадбир сўнгида туман ҳокими в.б Ж.Насриддинов  ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ў.Мейлиев “Қўмондонлик - штаб ўқув машқи"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этгани учун бир гуруҳ корхона ва ташкилот раҳбар ҳамда ходимларини вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг "Ташаккурнома"си билан тақдирлади.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM