Каттақўрғонда вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Рахмонов Каттақўрғон тумани Каттаминг маҳаласидаги 30-мусиқа ва санъат мактабида ўтказган сайёр қабулда туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди.

  Сайёр қабул давомида туманнинг барча ҳудудлардан келган фуқароларнинг турли масалалар юзасидан берган 20 дан зиёд мурожаатлари эшитилди.Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлиб, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, ижросини таъминлаш учун қабул қилинди.

  Барча мурожаатларнинг бажарилиши вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинди. Айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

  Сайёр қабул сўнгида турли сабабларга билан фуқаролиги бўлмаган 16 ёшга тўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилди.

  •  
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM