САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Й.Т.Норбеков ва судья Р.М.Бегимовлар Каттақўрғон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ва Хитой давлати инвесторлари томонидан ташкил этилган “Metal Solution Technologies” МЧЖда сайёр учрашув ўтказиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. 


Учрашув жараёнида судьялар корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини бориб кўрдилар. Корхонада меҳнат қилаётган ишчи ходимлар билан суҳбат ўтказиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан Россия, Туркия, Қозоғистон, Хитой ва Болтиқ буйи мамлакатларига экспорт қилинаётгани, ушбу давлатлардаги ҳамкорлар билан тузилган экспорт ва импорт шартномалари бўйича корхона раҳбари, бош ҳисобчисига солиқ ва экспорт-импорт таомиллари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.


Корхонада асосан ёшлар ва хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда. Учрашув давомида улар меҳмонларга меҳнати учун олаётган иш ҳақидан ҳамда уларга яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди. 


Корхонада 50 га яқиш ишчи ходимлар бандлиги таъминланган. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қурилишда ишлатиладиган полителин қувурларнинг мисдан ясаладиган эҳтиёт қисмларидан иборат бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мазкур корхонадан ташқари юртимизнинг Тошкент шаҳрида ва Сирдарё вилоятида мавжуд бўлган бошқа корхоналарда ҳам ишлаб чиқарилади.

Учрашув давомида корхона раҳбарияти Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, тегишли ҳуқуқий тушунчалар олганлигидан мамнун эканлигини айтишди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM