ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди;

1.Каттақўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимилигининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Э.Рахимовнинг ҳисоботи.

2.2020 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашув ўтказиш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш, фаолиятининг танқидий таҳлили тўғрисида.

3.Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг доимий комиссияларини янги таркибда тузиш тўғрисида.

4.Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти бош мутахассини тайинлаш тўғрисида.

5.Каттақўрғон туман “Ёшлар дафтари” маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.

6.  Депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқини кўриб чиқиш тўғрисида.

7.  Ташкилий масала.

8.  Бошқа масалалар.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM