Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йил 24 февраль куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
 1. Туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худайбердиевнинг ҳисоботи;
2. Ҳокимнинг ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоевнинг ҳисоботи; 3. Туманда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари тўғрисидаги сектор раҳбарларининг ҳисоботи;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва қабулхонага келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг ҳисоботи;

5. Мактаб директорлигига номзодларни тасдиқлаш ҳақида.
6. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилган ишлар ҳақида.
Азиз тумандошлар!
Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат, қуйидаги телеграмм рақами (+99894 259-00-30) га ёзиб юборишингиз ёки +99894 259-00-30 телефон рақамига соат 09-00 дан кеч соат 18-00 гача қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклиф ва билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM