ТАДБИРКОР - ЁШЛАРГА МАДАДКОР

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Президентимизнинг “Ёшлар форуми”да сўзлаган нутқи ҳамда Парламентга Мурожаатномасида бугунги кунда айрим ёшларимизни қийнаб келаётган ишсизликни бартараф этиш, “Ёшлар дафтарига” киритилган, ижтимоий ҳимоя муҳтож бўлган ёшларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, касбга тайёрлаш юзасидан аниқ  кўрсатмалалар берилган. Жумладан: “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этилиши айтилиб, бунда  “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш юзасидан хайрли ташаббус эълон қилинди.Бу ташаббус туманимиз тадбиркорлари томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. 
  

   Каттақўрғон туман ҳокимлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор “ мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда туман  ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, давлат хизматлари маркази, Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Каттақўрғон тумани бўлими ходимлари  ва тадбиркорлар иштирок этди.
Йиғилишда Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов иштирок этиб, туманда маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари (драйверлар)ни аниқлаш ва ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда «Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосидаги қилиниши лозим бўлган ишлар, вазифалар хусусида сўз юритди. 

  •  
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM