Каттақўрғонда мактабгача таълим бўлимига янги раҳбар ва ўринбосар тайинланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Мактабгача таълим бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов ва Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шухрат Рахмонов иштирок этиь, соҳа ходимлари ва мутасаддиларини олдида турган долзарб масалалар ҳақида гапирди. 
  

- Кейинги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, фарзандларимизни таълимнинг илк босқичига қамраб олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган жадал ишлар олиб борилмоқда,- туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов.

- Айтиш керак, туман мактабгача таълим тизимида ҳали ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Бунинг учун барча мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбарлару тарбиячи, педагоглар асосий эътиборини баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифага сидқидилдан ёндошишлари лозим.
 

  Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рахмонов соҳа ривожи йўлида ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёз ва имкониятлар кўлами ҳақида гапирди. Бошқарма бошлиғи  ҳозирга қадар туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғининг ўринбосари вазифада ишлаб келаётган Дониёров Бектош Искандаровични туман Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги Мактабгача таълим вазирининг буйруғини ўқиб эшиттирди.

Йиғилишда туман Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари лавозимига тумандаги 105-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Эрназаров Улуғбек Нарзуллаевич тайинланди. 
 
  Йиғилишда галдаги вазифалар, соҳа ходимлари олдида турган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM