Тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида

Каттақўрғон тумани ҳокимининг Қарори

Тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 5 боб 41-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўча номларининг янгиланганлигини ҳамда туманда  103-,104-,105-мактабларнинг ташкил этилишини ҳисобга олиб ҳамда таълим муассасаларида “Мажбурий таълим” талабларининг бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун тумандаги  умумий ўрта таълим мактабларининг мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш мақсадида туман Адлия бўлимининг 2020 йил 2 декабрдаги 1-30/1-7/4-сонли хати ва туман Халқ таълими бўлимининг 2020йил 10 ноябрдаги 452-сонли хатини инобатга олиб ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқлар ва кўчаларнинг қайта тақсимоти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман Халқ таълими бўлими (К.Ачилов) мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларини таништириши ва қарорнинг ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Мингбоев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими в.б.                                                      Ж.Насриддинов

2020 йил 3 декбрь  IIl2-Q 

2015-2023 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM