ҲОКИМ «ЧИҒАТОЙ» МАҲАЛЛАСИГА БОРДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун, Каттақўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Насриддинов сектор раҳбарлари-туман прокурори, 2-сектор раҳбари Эркин Ахмеджанов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Атамуродов,  билан тумандаги “Чиғатой” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, уларнинг талаб,таклиф ва муаммоларини ўрганди. 


 Учрашувда ҳоким ва  сектор раҳбарлари маҳалла аҳлининг  газ, электр энергияси  таъминоти хусусидаги, мактабга қўшимча бино қуриш кераклиги ҳақидаги ва бошқа  бир қатор муаммоларини тинглаб, уларга тушунтиришлар берди.


 Шунингдек, маҳалла фаоллари билан туманда амалга оширилаётган ислоҳатлар, келгусидаги режалар ҳақида сўз юритиб, жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келингани, маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар,тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлиши  ҳақида суҳбатлашдилар. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM