Шаҳноза Эргашева Ўзбекистон чемпиони бўлди 

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда қизлар ва ўсмир қизлар ўртасида бўлиб ўтган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида туманимиз қизлари муносиб иштирок этдилар. 


Тумандаги Сув ҳовузи массиви ҳудудида жойлашган 43-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси, мураббий Ойбек Тожиевнинг шогирдларидан Шахноза Эргашева 75 кг вазн тоифасида 1-ўринни ва Машҳура Бобомуродова 45 кг вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа давомида Ш.Эргашева финалгача бўлган жангларда 3 нафар рақибасидан устун келиб, “спорт устаси” унвонини қўлга киритди. 
Шунингдек, Шахноза келаси йили Хитой давлатида бўлиб ўтадиган бокс бўйича халқаро турнирга йўлланмани ҳам қўлга киритди.  
Ўз ишининг узтаси, ажойиб мураббий Ойбек Тожиевнинг барча шогирдларига келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM