ТУМАН ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Каттақўрғон тумани Ёдгорхўжа ва Қиёт маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Ахмеджонов навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказди.


Қабулда Каттақўрғон тумани Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосари Н.Санақулов ҳамда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар. 


Сайёр қабул давомида Ёдгорхўжа ва Қиёт маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолари,  моддий ёрдам кўрсатиш ва шунга ўхшаш ижтимоий ҳаётидаги бошқа мурожаатлари ўрганилди. Қабулда мазкур маҳалларнинг 40 дан ортиқ аҳолиси иштирок этди. Улардан 18 нафари турли муаммолари бўйича қабул ташкилотчиларига мурожаат билан чиқишди. Ушбу мурожаатларнинг 6 тасини ижроси бевосита мазкур қабул жараёнида ижобий ҳал этилди.   Қолган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар ва айрим масъулларга эса тегишли кўрсатмалар  берилиб, уларнинг ижроси сектор томонидан назоратга олинди.


Қабулда иштирок этган 2-сектор ҳудудидаги Ёдгорхўжа маҳалласида яшовчи, ҳозирда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқаро Р.Ўроқова ўғлининг никох тўйини ўтказишда моддий қийинчиликларга дуч келаётгани сабабли амалий ёрдам кўрсатилишини сўради. Р.Ўроқованинг бу мурожаати шу жойнинг ўзида қаноатлантирилиб, унга тўй тадбирида ишлатиш учун 40 кг. картошка, 40 кг. пиёз, 20 кг. гуруч, 15 кг. гўшт, 10 кг. ўсимлик ёғи каби озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда  500 кг. кўмир олиб берилди.


Шунингдек, қабул ўтказилган жойнинг ўзида маҳаллий аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 15 турдаги озиқ-овқат ва  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилди.


Бундан ташқари 2-сектор штабида шакллантирилган “Темир дафтар”га киритилган Ёдгорхўжа ва Қиёт маҳаллаларида яшовчи Ф.Мухиддинова, Д.Тиловова, Ф.Қаҳҳорова, Г.Ражабова, Ш.Шукуроваларга ҳам кўмир маҳсулоти берилди. Шу рўйхатда қайд этилган М.Умарова, Ф.Барнаев, С.Джурақулова, Г.Ҳамраева, М.Эгамова, Ш.Шукурова, Г.Махмараимова ва Р.Қувондиқоваларнинг оилаларига борилиб, улар ҳомийлик асосида 1 қопдан ун, 60 донадан тухум, 10 кг.дан ўсимлик ёғи каби озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.   

Сайёр қабулда ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада тумандаги 7 та корхона ўзларида мавжуд бўлган 60 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Натижада, ўтказилган меҳнат ярмаркасида 6 нафар маҳаллий ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди ҳамда улар билан иш берувчилар ўртасида тегишли тартибда меҳнат шартномалари тузилди.

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM