Каттақўрғонда “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтари шакллантириш бўйича амалий семинар ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Мамлакат Президенти томонидан 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун секторлар кесимида  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш мақсадида анкета сўровномасини тўлдириш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда маҳалла раислари, раис ўринбосалари, ёшлар етакчилари ҳамда патронаж хизмати ходимлари иштирок этишди. Ишчи гуруҳ аъзоларига тегишли масъуллар электрон базани шакллантиришнинг осон ва қулай йўли бўйича батафсил тушунтиришлар берди. 
Семинарда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш учун хонадонларда сўровномаларни тўлдирувчи ишчи гуруҳидан тезроқ ва аниқ ишлашлиги лозимлиги, электрон базага киритувчи мутахассис ҳеч қандай хатога йўл қўймаслиги зарурлиги айтилди. Ҳар бир маҳалладан анкеталар тўлдирилиши қанчалик тезлашса, хатлов тез муддатда тугатилишига эришилади.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM