ЖАМИЯТГА МОСЛАШУВ КЎНИКМАЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2020 йил 19 сентябрь куни БМТнинг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти – ЮНИСЕФнинг вилоят вакиллиги масъул ходимлари тумандаги Тарнов маҳалласида яшовчи Эркин Ражабовнинг уруш ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудуддан ватанимизга қайтариб олиб келинган 6 нафар набиралари билан суҳбатлашишиб, уларга янги ўқув йили олдидан ўқув қуроллари совға қилишди.

Мазкур учрашув давомида  ЮНИСЕФ ташкилотининг вилоят вакиллиги масъул ходимлари Дилфуза Ҳошимий ва Нигора Избосаровалардан иборат ижтимоий ходимлари ва руҳшунос Ҳилола Ҳабибовалар юртимизга олиб келинган болаларнинг жамиятга мослашуви бўйича суҳбатлар ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, Э.Ражабовнинг набиралари 2019 йил 10 октябрда уруш ҳаракатлари давом этиб турган, ойлар давомида аҳолига ҳатто энг зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмаганлиги боис аҳолининг саломатлик ҳолати ҳалокатли аҳволга тушиб қолган яқин Шарқ мамлакатларидан ватанимизга қайтариб олиб келинган.
Бугунги кунда Эркин Ражабовнинг набираларидан 3 нафари тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ва қолган 3 нафари эса тумандаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия олиб келмоқдалар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM