15-Бобур сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгаши депутати Шахрўз Рашидовнинг бевосита иштирокида тумандаги Файзикент маҳалласи Файзикент қишлоғида яшовчи фуқаро Фароғат Қўлдошева ҳамда Шамми қишлоғида яшовчи бир оиланинг 3 нафар аъзоси бўлган Шохқосим Умаров, Гулсанам Ҳасанова ва Турсунтош Мейлиевалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлдилар. Паспорт олиш билан боғлиқ ҳаражатлар тумандаги “Рашидов Шахрўз Рашидович” фермер хўжалиги ҳомийлигида амалга оширилди.
– Фуқаролигим бўлмагани боис ҳуқуқларим чеклангани юрагимда армон эди, – дейди Гулсанам Ҳасанова. – Бугун биз оиламиз билан бахтиёрмиз. Сабаби, депутат укамизнинг кўмаги билан турмуш ўртоғим, қизим ва мен фуқаролик паспортини олишга муяссар бўлдик.
Айтиш керакки, бугунги кунда депутатларимиз халқимизнинг турли муаммоли масалаларига ижобий ечим топишда ва давлатимиз равнақи йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.