Халқ Депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши ҚАРОРИ

Халқ Депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши ҚАРОРИ

       2020 йил «19» август
        
"Туман ҳокимининг айрим қарорларини бекор қилиш ва ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олиш ҳақида"

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Каттақўрғон туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 85-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 15 январь кунидаги  01/11-сонли Қарорининг 4-бандини ижроси натижалари бўйича 2020 йил 6 август кунидаги 575, 588, 590, 591 ва 592-рақамли хатлар билан киритилган тақдимномалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатишга мўлжалланган «USMONOV DILSHOD» фермер хўжалигига жами 7,6 гектар, шундан сувли ер 7,5 гектар, ариқ ва зовурлар 0,1 гектар ер майдонлари ижарага ажратилган бўлиб, хўжалик раҳбари Д.Усмонов томонидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, ажратилган ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари умуман экилмаганлиги, агротехник ишловлар берилмаганлиги, ер майдонлари ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020 йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экилмасдан ер майдони қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, туман ҳокимининг 2018 йил 18 май кунги 902-Қ-сонли қарорининг 3- ҳамда 5-бандларидаги талаблари бажарилмаганлиги, ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2018 йил 18 январь кунидаги 902-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.
3. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида фаолият олиб бориш йўналишидаги «MORANDI INVEST» МЧЖнинг ўзига ажратилган жами 38,0 гектар, шундан сувли ер 21,6 гектар, лалми ер 11,5 гектар, яйлов ер 3,6 гектар, ариқ ва зовурлар 1,3 гектар ер майдонларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, мазкур жамият томонидан ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари экилмаганлиги, агротехник ишловлар берилмаганлиги, ер майдонлари ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020 йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экилмасдан ер майдони қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, ҳозирги кунда жамиятнинг ягона ер солиғидан қарздорлиги 2 млн. 162 минг 563 сўмни ташкил қилганлиги, дала четлари тўсиқ билан ўраб олинмаганлиги, туман ҳокимининг жамиятга ер ажратиш тўғрисидаги 2018 йил 16 октябрь кунги 1799-Қ-сонли қарорининг 3-бандидаги талаблар бажарилмаганлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг  2018 йил 16- ктябрь кунги 1799-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

4. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида ҳам фаолият кўрсатишга қаратилган «SHUXRAT AKA BOG‘I MEVALARI» фермер хўжалиги ўзига ажратилган жами 78,6 гектар, шундан сувли ер 25,5 гектар, лалми ер 49,3 гектар, бўз ер  0,3 гектар, яйлов ер 0,6 гектар, ариқ ва зовурлар 0,2 гектар, йўл ва увотлар 0,5 гектар, бошқа ер 2,2 гектар ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари экмаганлиги, агротехник ишловлар бермаганлиги, ер майдонлари ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020 йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экилмасдан ер майдони қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, ҳозирга кунда фермер хўжалигининг ягона ер солиғидан қарздорлиги 12 млн. 881 минг сўмни ташкил қилганлиги, дала четлари тўсиқ билан ўраб олинмаганлиги, туман ҳокимининг 2018 йил 2 октябрь кунги 1747-Қ-сонли ер ажратиш тўғрисидаги қарорининг 3-бандидаги талаблари бажарилмаганлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2018 йил 2 октябрь кунги 1747-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.
5. Тумандаги О.Махмудов номли массивида узумчилик-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган «BAXRON ULUG‘BEK DALALARI» фермер хўжалиги томонидан ўзига ажратилган 30,8 гектар ер майдонида бугунги кунга қадар узум кўчатлари экилмаганлиги, ер майдонлари ҳайдалмаганлиги, умуман агротехник ишлов берилмаганлиги, янтоқ ва бошқа ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотларга ҳисоботлар топширилмаганлиги, ягона ер солиғидан 1.782.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2017 йил 25 апрель кунги 1640-Қ сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.
6. Туман Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган массивнинг 5-контурида туманнинг Зарқўрғон МФЙ Олмазор қишлоғида жойлашган "Саид бобо" хусусий фирмаси томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, унумдорлиги юқори, яъни бонитет балли 72 фоиз бўлган 10,9 га ер майдони қуйидаги асосларга кўра ноқонуний равишда тасарруф этилган ҳолда фойдаланилаётганлиги, туман ҳокимининг 2005 йил 17 мартдаги 216-Қ-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 45-моддасига зид равишда бонитет балли 72 фоиз бўлган ер майдони 50 (эллик) йил муддатга ажратилганлиги,  бундай тоифадаги ер майдонларини тасарруф этиш туман ёки вилоят даражасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилиши шартлиги,  бундан ташқари, туман ҳокимини кўрсатиб ўтилган қарорининг 3-бандида хусусий фирмага берилаётган 10,9 га ер майдонни ижарага бериш ҳақида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан экологик экспертиза тақдим қилиниши кўрсатиб ўтилган бўлса-да, бироқ бундай кўринишдаги экспертиза хулосаси ўтказилмаганлиги ҳамда туман ҳокими қарорининг 6-бандида 216-сонли қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралганлиги кўрсатилган бўлсада, лекин вилоят ҳокимлигидан ушбу қарор тасдиқдан ўтмаганлиги учун туман ҳокимининг 2005 йил 17 мартдаги 216-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.
7. Туман Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган массивнинг 291-контурида туманнинг Ойжон МФЙ Қўнғирот қишлоғида яшовчи фуқаро Хасанова Шахноза Нуралиевнага қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, унумдорлиги юқори, яъни бонитет балли 72 фоиз бўлган 0,06 га ер майдони Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 45-моддасига зид равишда, хато-камчиликларга йўл қўйилган ҳолда, туман ҳокимининг 2015 йил 5 октябрдаги 738-Қ-сонли қарори шошма-шошарлик билан нотўғри чиқарилганлиги учун туман ҳокимининг 2015 йил 5 октябрдаги 738-Қ-сонли қарори бекор қилинсин.

8. Тумандаги Р.Исломова номли массивида  жойлашган 408-ММКК га тегишли бўлган 2,91 га ер майдоннинг 679,1 м2 қисмида бунёд этилган маъмурий бино, гараж, пайвандлаш цехи, қоровулхона ва ҳожатхоналар узоқ йиллар давомида ўз вақтида таъмирланмаганлиги, ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги оқибатида фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, шу билан бир қаторда, қурилиш остидан ташқари 2,83 га ер майдонига шу бугунги кунга қадар умуман эътибор қаратилмаганлиги, яъни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги оқибатида ҳар хил бегона ўтлар ва янтоқлар ўсиб кетганлиги учун 2,83 га ер майдони туман заҳирасига олинсин ва 0,068 га ер майдонида жойлашган қурилиш ости иншоотлари корхонанинг ҳисобида қолдирилсин.
  9. Кўрсатиб ўтилган фермер хўжаликлари билан ер майдонларни ижарага бериш шартномалари бекор қилиниши ва ўзгартишлар киритилиши муносабати билан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Мирзаев) га ер майдонларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида туман заҳираси ҳисобига олиш вазифаси юклатилсин.
  10. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Каттақўрғон туман кенгаши (М.Мавлонов)га заҳирага олинган ер майдонларини янги тузилаётган фермер хўжаликларига бериш таклифини киритиш вазифаси юклатилсин.
11. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз ҳудудларида аҳолининг шахсий томорқадан фойдаланиш маданиятини ошириш, даромад олиш, такрорий экин экиш ҳамда ҳукумат қарорларини жойларда тарғибот қилиш ва кенг оммага етказиш бўйича аниқ чораларни кўриш вазифалари тавсия этилсин.
12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф муҳитни мухофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Мусаев) ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Тоғаевлар зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                          А.Бахрамов

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM