ИЖТИМОИЙ СОҲА ҲАМ ЧЕТДА ҚОЛАЁТГАНИ ЙЎҚ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун Каттақўрғон тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун карантин қоидаларига риоя этган ҳолда навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Кун тартибига мувофиқ, навбатдаги ўқув соати ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар билан батафсил танишишга бағишланди.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги апппарати ходимлари туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Собиржон Мингбоевнинг Каттақўрғон туманида ижтимоий соҳада амалга оширилган ва келгусида режалаштирилган ишлар юзасидан маърўзаси билан танишдилар. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, туманда ижтимоий соҳа объектлар қаторига 58 та МТМ, 102 та мактаб, 3 та касб-ҳунар коллежи, 2 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман Ахборот кутубхона маркази, 1 та болалар  ўсмирлар спорт мактаби, 1 та маданият бўлими ва 5 та маданият маркази, 1 та туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги 3 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 9 та қишлоқ врачлик пункти, 13 та патронаж акушерлик пунктлари, 1 та туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, 1 та тиббий ижтимоий хизматлар шуъбаси, 1 жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Республика маънавият-маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаолият олиб боради. Ушбу ижтимоий соҳа объектларида жами 7126 нафар ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.
Ўқув соати давомида унинг ташкилотчилари томонидан тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM