ДИЛШОДАНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманининг Кумушкент маҳалласида яшовчи Кумушой Найманованинг бошига ҳаётнинг оғир синовлари тушди. Ҳозирда фарзанди Дилшода Ғоффорова учун ногиронлик аравачасига муҳтож бўлиб қолган бу аёл ёрдам сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилди.
Ногиронлик аравачаси сўраган  аёлнинг мурожаати тезда ижобий ҳал этилди. Унга, туман ҳокимлиги Президент Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев ва туман тиббий ижтимоий хизматлар шуъбаси мудираси Нилуфар Элбоевалар ногиронлик аравачасини олиб бориб топширди. 
Туман ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олишга, уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилиб келмоқда.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM