Юртимизда Қурбон ҳайити байрами шукуҳи кезиб юрган ушбу муборак кунларда халқимиз орасида меҳр-оқибат, ўзаро самимият ришталари янада кенг ўзининг нури ва тароватини сочмоқда

Бугун, Ийд-Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Каттақўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан қурбонликлар келтирилиб, тумандаги турли маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган 300 га яқин кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилаларга уйма-уй юриб тарқатилди.

Ушбу қурбонлик маросимида ташкилотчилар томонидан 1 та қорамол ва 10 та қуйлар сўйилиб, ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Аллоҳдан юртимизда тинчлик ва хотиржамлик ҳукмронлик суриши, барча юртимиз аҳлини коронавирус балосидан асраши, деҳқончиликларимизни мўл-кўл бўлишлиги, туманда бошлаган ва режалаштирилган ишларимизни хайрли бўлишини сўраб дуолар қилинди. Эътиборлиси, ушбу хайрли ишда туманимизнинг бир қатор саховатпеша раҳбарлари ва тадбиркорлари ҳам ўз хоҳишларига кўра иштирок этдилар.

Ушбу муборак кунларда Аллоҳ таоло барча юртдошларимизнинг қилган эҳсонларини Ўзи даргоҳида қабул айласин.

Азиз юртдошлар! Бугунги оғир ва синовли кунларда бир-биримизга меҳр-оқибатли, хайр-саховатли бўлиш бахти ҳар биримизга насиб этсин! Бугун ҳар биримиз Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўзимизни, яқинларимизни асрайлик!

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM