САХАВОТ ВА КЎМАК: кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқимиз азалдан саховатпеша, эзгу амаллар қилишни яхши кўради. Буни бугунги кунда амалга оширилаётган  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мисолида ҳам кўриш мумкин.
Бугун, Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан пандемия вақтида даромадсиз қолган, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз қолган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда.

Жумладан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тумандаги 69 маҳаллада яшовчи 300 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM