Каттақўрғонда AutoCun тадбири ўтказилмоқда 1 кунда 30 нафар қоидабузар аниқланди, жараён давом этмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Автокон» тадбири ўтаказилди. Тадбирда қоидабузарлик қайд этилган вақтдан бошлаб 60 кун ичида жарима пулларини тўламай келган ҳайдовчилар «Автокон» ускунаси орқали аниқланмоқда.

Ушбу қурилма жаримани ўз вақтида тўламай юрган ҳайдовчиларнинг автомашиналарини онлайн тарзда аниқлаб бериш имкониятини беради. 

Бугун, яъни бир куннинг ўзида Каттақўрғон туманида ўтказилган рейд тадбирида қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 30 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди. 

Шу ўринда, ҳайдовчиларимизга эслатиб ўтмоқчимиз, аввало, йўлларда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутманг. Агарда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар бўлса, ўз вақтида тўлашни ёддан чиқарманг!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM