Азалдан халқимиз меҳр-мурувват кўрсатишга, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга, кам таъминланганларга мадад беришга одатланган.
Тумандаги М.Улуғбек ММТП ҳудудидаги “Азим Рустамов” фермер хўжалиги раиси Олим Рустамов кам таъминланганларга мадад берди. У ўзи истиқомат қилиб келаётган “Янгиработ” маҳалласидаги кам таъминлаган 6 нафар фуқарога 40 сотихдан мош экилган ер майдони ва 100 килодан буғдой берди.