Ҳоким соҳа фидойиларини байрам билан қутлади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокимлигида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти ходимларини тақдирлаш байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими А.Бахрамов журналистларни  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.
-Пандемия туфайли бутун дунёда  вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, -деди туман ҳокими А.Бахрамов, - аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериб, мамлакатимиз ва туманимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича ёритиб бораётган журналистларимизни касб байрамлари- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қизғин муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

   Шунингдек туман ҳокими А.Бахрамов журналистлар олдида турган муҳим вазифалар, жумладан, туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратиш, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ўрнига холислик ва ҳаққонийлик билан танқидий-таҳлилий мақолалар бериш,замонамиз қаҳрамонлари фаолиятин ёритиб бориш ва бошқа  одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш борасида таклиф ва тавсиялар берди. 
    Байрам тадбири сўнгида туман ҳокими А.Бахрамов оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, уларнинг бир гуруҳини Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо телевизор совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, туман ДСИ бошлиғи А.Қулмирзаев ҳам журналистларни байрам билан табриклаб, телевизор совға қилди.
   Байрам тадбирида журналистлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини холислик ва ҳаққонийлик билан кенг ёритиб боришларини айтиб, кўрсатилган юксак ҳурмат ва эҳтиром учун туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирдилар.

 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги 
Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM