Ободлик кўнгилдан бошланади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокимлигида 69 та маҳаллалари раислари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Нуронийлар бўйича ўринбосари Ҳасан Нормуродов томонидан давра суҳбати ўтказилди.

 

Йиғилишда иштирокчиларига туман ҳокими А.Бахрамов ободлик авваламбор ҳар бир инсоннинг кўнглидан бошланиши, шунингдек фуқаролар ўзлари яшаётган маҳалланинг ободлиги ва хавфсизлиги учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари лозимлигини уқтириб ўтди.

Шундан кейин Ҳасан Нормуродов ҳамроҳлигида маҳаллаларда ободлик ва хавфсизлик борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб зарур тавсиялар бердилар.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай ҳайрли тадбирлар натижасида туманда намунали хонадонлар ва кўчалар сони тобора кўпайиб, маҳаллалар эса обод ва кўркам масканларга айланмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM