ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ - ХОТИРАСИ МУҚАДДАС

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” ҳар  йили  кенг  нишонланади. Бу йил фашизм устидан қозонилган ғалабага 75 йил тўлади. Иккинчи жаҳон урушида бугунги тинч ва осойишта  кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, сафимизда юрган кексаларимизни эъзозлаш ва қадрлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Чунки, юртимиздаги ҳар бир хонадондан Иккинчи жаҳон урушида ота-боболари ҳалок бўлган ва ярадор бўлиб қайтишган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида  жасорат ва матонат кўрсатиб, ҳаёт-мамот жангларида қатнашганлигини кўз ўнгимизга келтирмоқ учун урушга оид рақамларга эътиборингизни қаратаман. 

Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945 йй) олти йил давом этиб, 61 та давлатни ўз гирдобига тортди. Бу давлатларда ўша даврда 1 млрд.700 млн.аҳоли яшар эди. Ушбу давлатлардан 110 млн.дан ортиқ киши фронтга сафарбар этилди ва улардан 50 миллиони ҳалок бўлди. Ўша даврда 6,5 млн. аҳолиси бўлган Ўзбекистондан 1 млн. 433 мингдан ортиқ киши жангларда қатнашиб, улардан 450 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди, 604 минг нафардан ортиқ юртдошларимиз эса ярадор ва ногирон бўлиб қайтишди. Ўзбекистонлик 338 йигит қаҳрамон унвонига сазовор бўлди. Кўплаб юртдошларимиз жанглардаги мардлик ва жасорати учун турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Юртимиздаги барча ёшу қари фронт ортида ҳам “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!” шиори остида мардоновор меҳнат қилдилар. Уруш йилларида Ўзбекистондан фронтга ҳарбий техникалар, ўқ-дори, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа турли товар ва маҳсулотлар мунтазаам етказиб берилди. Бир сўз билан айтганда урушда ғалаба қозонишимизда Ўзбекистон халқининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. 

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек: “Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меъросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди”. 
 

 9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 февралдаги Ўзбекистон Республикасифуқаролари 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали, билан мукофотлаш тўғрисида ПФ-5952-сон Фармонига асосан, иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва ҳозир орамизда ҳаёт кечираётган туманимиздаги 4 нафар фахрийларга – Шукур Норов, Рауф Саноқулов, Рахмат Қобулов ва Райим Юсуповларга 10 млн.сўм миқдоридаги пул мукофоти ва “Ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари, 15 турдаги озиқ-овқат махсулотлари сектор раҳбарлари, туман  ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими ва туман корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида татантанали равишда топширилди.

Байрам муносабати билан тумандаги 8 нафар фуқароларга Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида фидокорона меҳнати учун эсдалик юбилей медали, туман ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари,   15 турдаги озиқ-овқат махсулотлари фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, тантанали топширилди.

Ватан ва халқи учун жонини фидо қилганлар хотираси муқаддас, элим-юртим деб меҳнат қилаётганлар қадри улуғдир.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM