Манзилли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-мартдаги  “Обод қишлоқ дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3630 сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Каттақўрғон туманида 2019 йил “Обод қишлоқ” дастурига тушган  “Мундиён” “Муллакўрпа” ва “Валижон” қишлоқларида бажарилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Аҳоли турар жой бинолари бўйича;

Туманда Мундиён, Муллакўрпа ва Валижон МФЙларда 8194 нафар аҳоли, 2067 та хонадондан иборат бўлиб, шундан 1670 та турар жой биноларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Мундиён ва Муллакўрпа қишлоқларида 2 сотихли 3 хонали 30 та, 3 та 4 қаватли 24 хонадонли намунавий арзон уй жойлар қурилиши режалаштирилган.

Ижтимоий соха объектлари қурилиши бўйича;

“Обод қишлоқ” дастурида жами 5 та ижтимоий соха объектлари, 2 та 16-17-мактаблар реконструкция, 1 та 5-сонли МТМни реконструкция ва 2 та янги МТМ қуриш режалаштирилган.

Бозор инфратузилма объектлари қурилиши бўйича;

Мундиён, Муллакўрпа ва Валижон МФЙларда жами 19 та ижтимоий инфратузилма объектлари (3 та мини футбол майдончаси, 3 та хаммом, 3 та мини маркет, 2 та маиший хизмат кўрсатиш, 2 та сартарошхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик устахонаси, пайнет, пойафзал устахона, дорихона, гузаллик салони) қуриш режалатирилган.

Йўл қурилиши бўйича;  

Манзил

Жами режа

Шу жумладан

Асфальт

Қум-шағал

Қуввати (км.)

Млн. сўм

Режа (км.)

Амалда (км.)

Режа (км.)

Амалда (км.)

1

Мундиён

40,73

 

14,9

0

25,85

0

2

Муллакўрпа

17,96

 

4,1

0

13,86

0

3

Валижон

24,2

 

9,4

0

14,78

0

 

Жами

82,87

 

28,4

0

54,49

0

 

Ичимлик сув бўйича;

“Обод қишлоқ” дастурида жами 3 та сув иншооти, 9,9 км. сув тармоғи тортиш ва 2,6 км. мавжуд тармоқни реконструкция қилиш режалаштирилган.

 

Газ бўйича;

“Мундиён”, “Муллакўрпа” ва “Валижон” қишлоқларининг аҳоли уй-жойларига газ босими етиб бормайдиган 748 та газ баллонлари тарқатиш режалаштирилган.

Электр таъминоти бўйича;

“Мундиён”, “Муллакўрпа” ва “Валижон” қишлоқларига электр таъминотини яхшилаш учун 385 та таянч устунлар ўрнатиш, 24 км. юқори ва паст кучланишли хаво линияларини таъмирлаш (тортиш), 11 та қувват етишмайдиган аҳоли пунктларига трансформаторларни таъмирлаш ва алмаштириш.

 

Каттақўрғон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари ҳамда мақсадли дастурларининг 201йилнингянварь-декабр ойларида бажарилиши тўғрисида тезис

МАЪЛУМОТ

1. АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 119.6 фоизга(шу жумладан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 102.7 фоизга), қурилиш-пудрат ишлари ҳажмини 103.2 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 120.8 фоизга, чакана савдо айланмаси 111.9 фоизга ва жами хизматлар ҳажмини167.3 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

2. МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ:

2018 йилда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларга асосан 3 та(саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги)йуналишда қиймати 51.9  млрд. сўмликжами 158 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 790 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, дастур доирасидаги лойиҳалар билан биргаликда дастурдан ташқари 31 та
25.2 млрд
сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида жами 930 та янги иш ўринлари яратилди.

 

3. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ.

Юртбошимизнинг Парламентга қилинган мурожатидан келиб чиқиб, 2019 йилда Туманга импорт қилинаётган маҳсулотларни ўрганган ҳолда аввало импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш мураккаб технологик жараёнларни талаб этмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгилаб олинган. Бунинг натижада туманнинг иқтисодий кўрсаткичларида саноат улуши оширилади, нарх-наво барқарорлиги таъминланади, валютанинг бошқа ҳудудларга чиқиб кетиши қисқаради, янги иш ўринлари ташкил этилади.

 

4. БАНДЛИК ДАСТУРИ. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон Қарорига асосан 2018 йил бандлик дастури 1059 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, 2018 йилда 17-18 март кунлари Юртбошимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида7.1 минг нафар қўшимча топшириқ билан биргаликда8.1 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда дустурда яратилиши режалаштирилган иш ўринлари 100.1фоизга бажарилди. Бундан ташқари дастурдан ташқари амалга оширилган лойиҳалар амалга оширилиши натижасида қўшимча 3.5 минг нафар  янги иш ўринлари яратилиб бандлик дастури 143.8 фоизга бажарилди.

Шундан мақсадли дастурга мувофиқ 1059 та, (шу жумладан саноатда 294 та, хизмат кўрсатишда 646 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 158 та), қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга оширишда 584 та, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 96 та иш ўринлари ташкил этилиши кутилмоқда. ЯТТни ривожлантиришда 360 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1210 нафар ва аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида 2315 нафарининг бандлиги таъминланади.

 

5. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ.

3 та давлат мулки объектлари 1675 млн сўм инвестиция киритиш ҳамда 66 та янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди.

 

6. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ.

2018 йилда йиллик жами бюджетга ўндириладиган маблағлар 79.3 млрд сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда берилган режага нисбатан 94 фоизга бажарилди. Маҳаллий бюджетга 23.2 млрд. сўмдаромадлар режаси ундирилиши белгиланган бўлиб, хақиқатда 23.6 млрд. сўмга ёки йиллик режа 444 млн сўм ортиғи билан (101.8 фоизга) бажарилди.

 

7. КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ:

2018 йил давомида 155 та тадбиркорлик субъектларига муаммоли масалаларига амалий ёрдам берилган. Жумладан,

124 та тадбиркорлик субъектларига 30.6 млрд. сўм кредит, 31 та тадбиркорлик субъектларига 6.9 гектар ер майдони ажратилди.

Бугунги кунга келиб, уларнинг сони 875 тага етди.

Камчиликлар:

2018 йил давомида 60 та тадбиркоркорлик субъектлари тугатилган, 875 та кичик бизнес субъектларининг 33 таси (3.8 фоизи) фаолият кўрсатмаяпти.

 

8. АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА:

Аҳолини тадбиркорликга жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 71 млрд.108 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

(ЖумладанЎзбекистон Республикаси Президентининг 3777-сонли қарори бўйича 193 та фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 5 млрд 712 млн сўм, 3680-сонли қарор бўйича 75 та фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига1 млрд 024 млн сўм ҳамда тижорат банклари томонидан бошқа йўналишларга 64 млрд 374 млн сўм)

 

9. ЭКСПОРТ.

Йиллик прогноз 11397 минг доллар бўлиб, амалда 9226 минг доллар (81 %)га бажарилди.

10. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ.

2017 йилда хорижий инвестициялар жалб этилмаган. 2018 йилга қиймати 368.5 минг долларлик хорижий инвестиция жалб этилилган. 2019-2020 йиллардада жами 220.7 млн. АҚШдоллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.

Жумладан, Хитой инвестицияси иштирокида “HENGYUAN CEMENT” ҚК тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми 420 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи йиллик қуввати 2.4 млн тонна бўлган цемент заводи қурилиши бошланди. Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда 220 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1.2 млн тонна бўлган дастлабки блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб 200 млн АҚШ долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1.2 млн тоннани ташкил этадиган иккинчи блок ишга туширилади. Ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида жами 600 дан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.

Бундан ташқари “Stoun holding group” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси ташкил этилди. Натижада 1 млн 120 минг долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб мармар плиталар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти вужудга келади.

Халқаро молия ташкилотлари томонидан 2018 йилда туманимиздаги 11 та лойиҳага жами 3 млн 109 минг долларлик имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасижа туманимизга 7 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан четдан 550бош зотли қорамоллар келтирилди ҳамда ҳар бирида камида 200 бош қорамолларни сақлаш қувватига эга замонавий типдаги чорва фермалари ташкил этилди. “Файз баширбек юксалиш” МЧЖ томонидан 150 минг долларлик қуруқ мевани қайта ишлаш ускунаси олиб келинди. 3 та корхонага 2 млн 280 минг доллар миқдорида кредитлар ажратилиши натижасида Корея ва Хитой давлатининг 6 гектарликзамонавий иссиқхоналари қурилиши бошланган бўлиб жорий йилнинг 3-чорагида ишга туширилади. “Отажон ширинликлари” ХК томонидан бир кунда 10 тонна сутни қайта ишловчи 9 хил турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 200 минг долларлик Хитой давлатнинг замонавий ускунаси келтирилмоқда.

Ушбу йўналишда 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган 14 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 13 млн. 470 минг долларни ташкил этади. Шундан 10 млн. 720 минг доллар халқаро молия ташкилотлари кредитларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Натижада 109 нафар янги иш ўринлари яратилади. Жумладан, умумий майдони
8 гектар бўлган 4 та замонавий замонавий иссиқхона – кредит миқдори 3 млн. 900 минг доллар, жами 700 бош қорамол парвариш қилишга мўлжалланган 3 та чорвачилик хўжалиги – кредит миқдори 2 млн.110 минг доллар, умумий сиғими
10 500 тонна бўлган 4 та музлаткичли омборхона – кредит миқдори 3 млн. 500 минг доллар, 700 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга 1 та қайта ишлаш корхонаси – кредит миқдори 110 минг доллар, 80 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этиш – кредит миқдори 1 млн. доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

11. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА:

         Туманнинг жами ер майдони 139.2 минг гектарни ташкил этади, шу жумладан экин ерлар 44.1 минг гектар (шундан, суғориладиган ерлар 25,4 минг гектар), лалмикор ерлар 18,6 минг гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 3,1 минг гектар, бўз ерлар 2.9 минг гектар, яйловлар 49.8 минг гектар, томорқа ерлари 8.1 минг гектар, мелиоратив ерлар 0.6 минг гектар, ўрмонзорлар 1,0 минг гектар, бошқа ерлар 29.5 минг гектарни ташкил этади.

Фермер хўжаликларининг ихтисослиги бўйича бугунги кунда 1684 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 385 таси пахта-ғаллачилик, 6 таси сабзавот-полизчилик, 799таси боғдорчилик-узумчилик, 74 таси чорвачилик, 67 та балиқчилик, 328 таси ғаллачилик, 92 таси бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари ҳисобланади

Пахтачилик соҳасида12.1 минг гектар майдонга 416 та фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариш қилиниб, давлатга пахта топшириш режаси 30 877 тонна бўлиб, амалда жами 21.1 минг тонна пахта хом-ашёсини етказиб берилди.

Жорий йил ғалла ҳосили учун жами 9,1  минг гектар майдонларга 373 та фермер хўжаликлар томонидан ғалла экилди.

2018 йилда давлатга шартномавий ғалла сотиш режаси 26.9 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда жами 27.1 минг тонна (100.1 %), дон топширилди.

Ғалладан олинган ялпи ҳосил 27.1 минг тонна бўлиб, ўртача бир гектар сувли майдондан 32.4 центнердан ҳосил олишга эришилди. Фермер хўжаликлари томонидан 19.7 млрд.сўм даромад қилинди, соф фойда 3.2 млрд. сўмга етиб, рентабеллик даражаси 19.5 %га тенг бўлди.

Пилла етиштириш режаси 274,2 тонна белгиланган, амалда 274,5 тонна пилла топширилиб, режа 100,1%га бажарилди. Фермер хўжаликлари томонидан 6,7 млрд. сўм даромад қилинди, соф фойда 442,6 млн. сўм, рентабеллик 7%га тенг бўлди.

Боғ-ток ва интинсив боғзорларни барпо этишда 384.4 гектар боғ майдони мавжуд бўлиб, шундан 110 гектари ҳосилли, 274.4 гектари ёш боғлар ҳисобланади.

Мелиорациятадбирларни амалга оширишда 2018 йилда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2 та лойиҳага асосан 90,3 км узунликдаги мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш белгиланган, ушбу ишларга жами 2 432 млн. сўм пул маблағлари ажратилган.

1 январ ҳолатига барча 2 та лойиҳада иш бошланиб, 82,4 км узунликдаги коллекторларда таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Мазкур ишларга 1 680 млн. сўм пул маблағлари сарфланди.

 

12. ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА:

Инвестиция дастурига асосан 2018 йилда жами 24 та объектларни қурилиши учун 40.7 млрд. сўм маблағ ажратилиниб барча объектлар тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Инвестиция дастурига асосан жами 178 та объектларни қурилиши учун 169,8 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Шундан, бугунги кунга қадар Самарқанд вилоят Инжиниринг компанияси маблағлари хисобидан молиялаштирилган дастурдаги 24 та объектларнинг барчаси фойдаланишга топширилди. Марказий шифохонанинг терапия ва болалар бўлими дастур асосида Кадан қўрғончасида 4.5 млрд. сўмга қурилган янги бинога кўчирилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Каттаминг ҚОПда 1.5 млрд. сўмлик, Мойбулоқ ҚОПда 1.4 млрд. сўмлик янги бино қурилиб ишга тушурилди. Сув ховузи ҚОПга қарашли Қоракўлча ПАП да 139 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари якунланди.

Инвестиция дастуридан ташқари бюджет ҳисобидан Зарафшон ҚВПда 350 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Чуянчи ҚВП да 24 млн. сўмлик, Ойжон ҚВПда 61 млн. сўмлик иссиқлик тизими қайтадан таъмирланди. Сув ховузи ҚОПда 45 млн. сўмлик, Янгиқўрғонча ҚВПда 32 млн. сўмлик, Қирғиз ҚВПда 35 млн. сўмлик, Қорадарё ҚВП да
36 млн. сўмлик сув минораси қурилди. 

 

Уй-жойларнинг қурилиши:

2018 йилда 4 та массивда умумий қиймати 20.5 млрд. сўмлик 122 та 2 сотихли 3 хонали арзон уй-жойлар, 2 та массивда умумий қиймати 16.1 млрд. сўмлик 16 та хонадондан иборат 2 қаватли 8 та уй-жойлар қурилди. Ушбу қурилиш ишларининг жами қиймати 36.6 млрд. сўмни ташкил этди. Натижада туманда 250 та уй-жойга муҳтож оила арзон уй-жой билан таъминланди.

Ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган ва камтаъминланган фуқароларнинг 4 таси тўлиқ жиҳозланган билан уй-жой билан таъминланди. (Ўз. Р Пр 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268 сонли қарори). 16 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан бошланғич бадаллар тўлаб берилди. Шундан 12 нафари хотин-қизларни ташкил этади.

2018 йилда 2 қаватли уй-жойларда 6 та ҳожатхона ва 4 та болалар майдончалари янгидан қурилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

 

Йўл қурилиши:

2018 йилда туманда 108.5 км йўл таъмирланган бўлиб, шундан 70 км узунликда асфальт қоплама ишлари бажарилди, 38.5 км шағал-тош ётқизилди. Ушбу ишларни бажаришга 25.8 млрд. сўм маблағ сарфланди.

“Каттақўрғон туман Йўллардан фойдаланиш” ДУКга йўл қурилишида фойдаланиладиган янги замонавий техникалар харид қилинди. 2 та асфальт заводи модернизация ва реконструкция қилиниб, фаолияти қайта тикланди. Инерт материаллар ишлаб чиқарувчи завод қурилди.

 

13. КОММУНАЛ СОҲАДА:

Электр таъминоти:

   Электр таъминоти тизимини яхшилаш бўйича жорий йил давомида 7.8 км паст кучланишли, 8 км юқори кучланиш ҳаво электр тармоқлари реконстукция қилинди, электр таянч устунларнинг 286 дан ортиғи алмаштирилди. 7 дона янги трансфарматорлар ўрнатилди, 76 дона трансфарматор пунктлари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 80 та тунги ёритиш чироқлари янги тежамкор лампаларга алмаштирилиб, 113 та худди шундай янги лампалар ўрнатилди.

Ушбу ишлар бажарилиши натижасида туман бўйича 5 та ҳудудда 3774 та хонадонларда электр таъминоти яхшиланди.

Туманда саноатни ривожлантириш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида юқори кучланишли “Оқдарё” ним станциясидаги 6.3мегаваттли трансформатор ўрнига 16 мегаваттли, “Мойбулоқ” нимстанциясидаги 6.3мегаваттли трансформатор ўрнига 10 мегаваттли трансформаторлар ўрнатилиб, жами 8 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилди.

Янгиравот МФЙ ҳудудида “Дурбеш” 110/10 6300 кВли нимстанциясига қўшимча 10 кВли 5 та ячейка ўрнатилиб, 6 км узунликда электр узатиш тармоғи тортилди.Бунинг натижасида шу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг электр энергия таъминоти барқарорлиги таъминланади.

2018 йил давомида туман истеъмолчиларига жами 35.0 млрд. сўмлик электр энергияси етказилиб, амалда 33.9 млрд. сўм ёки жами қарздорликка нисбатан 56.2 фоиз маблағлар ундирилди. Қарздорлик жорий йил 1 январь ҳолатида 26.4 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1.1 млрд. сўмга ошган.

 

Табиий газ таъминоти:

Туманда табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича 2.5 км янги газ қувурлари тортилди, 4.3 км тармоқ таъмирланди,
10 дона янги ГТҚ ўрнатилди ва 458 донаси қайта кўрикдан ўтқазилиб таъмирланди. Қоракулча маҳалласи Худайқулобод қишлоғи газлаштирилди. Натижада, туман бўйича 10 та МФЙдаги 1221 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти яхшиланди. Ҳозирги кунда табиий газ етказиб бериладиган хонадонлар сони 11232 тага етди.

Бугунги кунда туманда суюлтирилган газ етказиб бериладиган хонадонлар сони 28 771та бўлиб, жорий йилда 2 160 тага кўпайди. Аҳолини сифатли ва узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида қўшимча равишда
1 847 дона маиший газ баллонлари аҳолига тарқатилди, 3 дона автомашинабилан таъминланди. Суюлтирилган газдан фойдаланадиган абонементлар сони
2017 йилда 34 083 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилда 35 880 тага етди.

Тумандаги 46 757 та хонадонга (38 та МФЙ тўлиқ, 12 та МФЙ қисман) табиий газ етказиб бериш имконияти йўқ.

Табиий газ етказиб берилмайдиган 46 757 та хонадонларни қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун аҳоли ва газ идорасида жами 41 300 та (39 033 та газ идорасиники, 2 267 та фуқароларнинг шахсий) табиий газ баллонлари мавжуд, йил бошидан жами 1847 дона суюлтирилган газ баллонлари тумангаз филиали томонидан аҳолига етказиб берилган.

Бир ойда ўртача 450-470 тонна суюлтирилган газ лимити ажратилиб, битта хонадонга 1 ойда бир маротаба алмаштириб берилмоқда, агар 950 тонна лимит ажратилиб, техника билан таъминланса бир ойда 2 маротаба алмаштириш имконияти бўлади. Маҳалла фуқаролари томонидан 1000 донадан қўшимча суюлтирилган газ баллонга талабнома берилган.

   2018 йилда туман истеъмолчиларига жами 23.7 млрд.сўмлик табиий газ етказилиб, амалда 21.1 млрд. сўм ёки 63.2 фоиз маблағлар ундирилди. Қарздорлик жорий йил 1 январь ҳолатида 12.3 млрд. сўмни ташкил этиб, келиб йил бошига нисбатан 2.6 млрд.сўмга ошган.

Ичимлик суви таъминоти

Туман ҳокимлиги аралашуви билан “Сув оқова” ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Мавжуд 0.7 км ичимлик суви каналлари ва 11 дона сув насослари таъмирланди. 7.4 км янги сув қувурлари ўтқазилди. 8 та янги сув иншоатлари қурилди.

Бундан ташқари “Сувоқова” ДУК га ҳудудидаги 3 та сув насослари ва сув чиқарувчи
136 метр Д-159 мм ли трубалар алмаштирилди. Агрегатлар жойлашган бино капитал таъмирланди.

Бугунги кунда туманда 21 та ҳудудда 1150 та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

Телефон ва интернет алоқаси сифатини яхшилаш мақсадида 1 та янгиАТС қурилди, 9 км оптик толали тармоқ тортилди, 16 км тармоқ жорий таъмирланди.

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик:

Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июндаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3849-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қарори ижросини таъминлаш ва туман иқтисодиёт тармоклари корхона ва муассасаларини 2018/2019  йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2018 йил 14 августдаги 1487-Қ-сонли қарори қабул қилинди.  

Ҳозирги кунда туманда жами 208 та ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан 12 та касб-ҳунар коллежлари, 102 та умумтаълим мактаблари, 58 та болалар боғчалари, 1 та касалхона, 3 та оилавий поликлиника, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та ҳудудий поликлиника, 13 та тез тиббий ёрдам шоҳобчаси, 9 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

Ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида беталофат ўтказиш мақсадида халқ таълими муассасаларига 1861 тонна (552