ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Тумандаги 1-умумтаълим мактаби жамоаси Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси  ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловида биринчи ўринни олиб, Диплом ва 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланган эди.

Шу боис ҳам навбатдаги  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви  1-мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов туманимизнинг турли соҳалардаги энг илғор ёшлари билан самимий мулоқот қилди. У ёшларга ўзининг бой ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, фаол ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади. Ҳоким ёшларни ҳамиша аҳил, бирдам бўлишга, кўпроқ китоб ўқишга чақириб, бирлик бор жойда, албатта барака бўлишини алоҳида таъкидлади.  

 

Учрашувда вилоят миқиёсида ўтказилган кўрик-танловда юқори натижага эришган 1-мактаб жамоасига туман ҳокими томонидан Фахрий ёрлиқ, компьютер жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.   Шунингдек, ўқиш жараёни ва жамоат ишларида ҳамда спорт йўналишида эришаётган юқори натижалари учун бир гуруҳ илғор ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, 1- умумтаълим мактаби спорт зали учун ҳозирда етишмаётган керакли зарур жиҳозлар туман ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан олиб бериладиган бўлди. 

 

Туман ёшларининг етакчиларидан бири Умида Неъматова туманимиз ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликка ҳурмат рамзи сифатида туман ҳокими А.Бахрамовнинг кўксига Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг кўкрак нишонини тақиб қўйди.

Туман ҳокимнинг ёшлар билан бу галги учрашуви ҳам самарали ўтди ва  барчада илиқ таассурот қолдирди.

2015-2020 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM