Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманда истеъмолчиларни ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш даражасини ошириш таъсирчан механизмларини жорий этиш, аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда. Ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторинглари қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда режа асосида иш олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида исътемолчи фуқаролардан электр энергия, газ таъминоти ва бошқа хизмат кўрсатишга оид 43 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 55 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал этилиб, турли соҳалардан 92088900 сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.
Масалан, Файзикент маҳалласида яшовчи З.Рашидов 30 август куни якка тартибдаги тадбиркор А.Насриддиновнинг савдо дўконидан 2830000 сўмга сотиб олган. Кир ювиш машинаси яхши ишламаганлиги учун дўкон мудирига бориб алмаштириб беришини сўраган. Лекин, дўкон мудири уни рад этган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилинган мурожаатидан кейин истемолчининг кир ювиш машинаси дўконга топширилиб, истеъмолчининг тўлаган пули ўзига қайтарилди. 
Жонкел маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Каримова Пайшанба шаҳарчасида жойлашган Авиа кассадан Россия давлатига бориш учун 3800000 сўмга сотиб олган авиа билети сохта чиққан. Билетни авиакассага олиб борганда касса ходими уни қайтариб олмаган. Бизнинг ходимларимиз аралашуви билан Д.Каримовага 3800000 сўм олиб берилиб, ҳолат юзасидан ИИБга хабар юборилди.
Қўштепа маҳалласида яшовчи М. Турсунмуродованинг хусусий боғчада ишлаб, ойлигини ололмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Бундай мисолларни яна кўп келтириш мумкин. 
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини билмаслиги оқибатида шундай ҳолатларга тушиб қолмоқда. Шунинг учун биз аҳоли ўратсида семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб, уларнинг ҳуқуқий билим савиясини оширишга ҳаракат қиляпмиз. Шу мақсадда 9 ой давомида жойларда 71 марта давра суҳбатлари ва 19 марта семинарлар ўтказдик. Бу эса ўз самарасини бермоқда.
Шунингдек, жамиятимиз ходимлари билан жойларга бориб мулоқотлар ўтказилмоқда ва уларнинг бугунги кунда қийнаётган муаммолари ўрганилмоқда. Масалан, Омонбой МФЙда яшовчи Р.Шариповнинг сув йўлини тозалаш, Қирғиз МФЙда яшовчи Ф.Эшмуродованинг газ балонини ололмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари жойига бориб ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Тумандаги бозорлар ҳудудида ва Пайшанба, Кадан бозорларида фаолият олиб бораётган тадбирларнинг айримлари ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмаганлиги аниқланди. Уларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек бозор ишчи-ходимлари ҳам рўйхатга олиниб, 80 нафари солиққа рўйхатга олинди.
Шунингдек, корхона, ташкилот , муассасаларда Федерация томонидан мониторинг-кузатув ишлари жамоатчилик асосида ўтказилиб ва хулоса қилиниб, тегишли тартибда жамоаатчилик ўртасида муҳокама қилинмоқда ҳамда хулосаси туман ҳокимлигига тақдим этилмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда, истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида. Истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилмайди.
 

Журъат Жумаев,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими раиси.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM