2019 йилнинг 16 август куни соат 14-00дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Б.Ёдгоров Самарқанд вилоят аҳолиси билан видеоконференцалоқа режимида қабул ўтказади.

  2019 йилнинг 16 август куни соат 14-00дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Б.Ёдгоров Самарқанд вилоят аҳолиси билан видеоконференцалоқа режимида қабул ўтказади.
  Қабулга шикоят (илтимоснома)га муайян иш бўйича биринчи ва аппелляция ёки кассация инстанциялари суд қарорларидан норози бўлиб, қабул қилинган суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилган фуқаролар киришлари мумкин.
  Жиноят ишлари бўйича шикоят беришга қуйидагилар ҳақли:
  - маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили;
  - суд қарорларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари.
  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти номига ёзилган назорат тартибидаги мурожаатлар суд ҳукми (ажрими), вилоят суди аппелляция ёки кассация инстанцияларининг ажрими (суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари) илова қилинган ҳолда бўлиши зарур.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Мингтут кўчаси 1-уй,
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биноси.

(Мўлжал: Самарқанд вилоят шифохонаси тўғрисидаги “Бахт уйи” ва “Автосалон” бинолари орқа томонида)

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM