Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб- ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича

2019 y.г. 15 yanvar              № 24-Қ         Kattaqo’rg’on t., - р.Каттакурган

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб- ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Каттақўрғон туман бўлими (А.Қиличев) тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қуриш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.
  2. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Каттақўрғон туман бўлимида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарга – 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига – 0,10;

машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарига – 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хўжжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

  1. Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси иш режаси 1-иловага;
    техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Каттақўрғон туман бўлими (А.Қиличев):

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдорга) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномасини техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги 171-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

 

             Туман ҳокими                                              А.Бахрамов

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM