Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг ҚАРОРИ

   Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддаси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси, ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Каттақўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Катттақўрғон ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари билан 2018 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгаришлар тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Худайбердиев), туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Қулмирзаев), молия бўлими (А.Худайбердиев), ғазначилик бўлинмаси (Ж.Умаров) ва туман тижорат банклари билан биргаликда:

- туманнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва иқтисодий  салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўриш;
 - даромадлар ва ҳаражатларнинг тасдиқланган тегишли параметрлари бажарилишини таъминлаш;
 - бюджетларнинг ҳаражатларини сифатли режалаштириш ва ўз вақтида молиялаштирилишини таьминлаш;
 - бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ҳамда самарали фойдаланиши устидан қатьий назорат ўрнатсинлар.

4. Туман ҳокимлиги молия бўлимига Ҳалқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

6. Мазкур қарор "Каттақўрғон ҳақиқати" газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг payshanba.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (У.Ахмаджонов) ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Қ.Худайбердиев) зиммаларига юклатилсин.

Туман Кенгаш раиси                                                          А.БАХРАМОВ 

2018 йил  27 декабрь

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM