13 ОКТЯБРЬ-ХАЛҚАРО ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ КУНИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Дунёда илмий-техник тараққиёти қанчалик ривожланмасин, табиат ва инсон ўртасидаги айрим муамолар, жумладан табиий офатлар хавфи йилдан-йилга ортиб, жиддий талафотларга сабаб бўлмоқда.

Кейинги вақтларда ер куррасида содир бўлган воқеалар:  Америка, Осиё қитъаларидаги кучли зилзила ва цунамилар, Европадаги сув тошқинлари, Исландиядаги вулқон ва Россия ва Туркиядаги ёнғинлар айрим табиат ҳодисалари олдида инсоният бирмунча ожизлиги, етарли даражада тайёр эмаслигини кўрсатди. 

Маълумотларга кўра, ҳар куни дунёда ўртача 200 га яқин киши табиий офат қурбони бўлар экан. Лекин табиий офатларни тизгинлаш, уларнинг олдини олишнинг аниқ кўрсатмаларини  ишлаб чиқиш ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда. Асосий мақсад, сайёрамизда табиий офатларнинг хавфини камайтириш соҳасидаги глобал маданиятни шаклантириш, табиий офатлар хавфини бартараф қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва офатларга тайёргарликни оширишдир.

БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш Халқаро Стратегияси, Халқаро Фуқаро муҳофазаси ташкилоти ва Осиё табиий офатлар хавфини камайтириш маркази   (АDRC)  бу масала билан бевосита шуғулланди. АDRC Осиё қитъасида табиий офатлар хавфини камайтириш мақсадидаги асосий халқаро ҳамкорлик ташкилоти сифатида 1998 йил тузилган, унга 25 та мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам аъзо.

Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида иш олиб боради. Шу йиллар мобайнида табиий офатларга бағишланган бир нечта халқаро анжуманлар бўлиб ўтди, уларда қабул қилинган ҳужжатларда мамлакатлар барқарор ривожланишидаги давлат стратегиясининг асосий бўғини сифатида турли офатларнинг олдини олиш ва улардан келадиган зарарни камайтириш чора-тадбирларини аниқ белгилаб қўйиш тавсия этилди.

Бугунги кунда кўпчилик мамлакатларда фаолият кўрсатаётган содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш стратегиясидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар юз берган тақдирда ҳам вақтида жиловлаб, салбий таъсирини камайтириш стратегиясига ўтилмоқда.

Ҳозирда дунё мамлакатлари олимлари олдига хавфли табиий ва техноген жараёнларни кузатиш, уларни прогноз қилиш ва олдини олишнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

2005 йил Японияда ўтказилган 1-Осиё мамлакатлари анжуманида қабул қилинган “Минтақада табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Хёго декларацияси”га биноан Осиё давлатлари 2005-2015 йиллар оралиғида аҳоли учун табиий офатлар оқибатларини камайтириш йўналишида   ибратли ишларни амалга оширди. 

2007 йил Деҳлида ўтказилган табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган 2-Осиё мамлакатлари анжуманида “Деҳли декларацияси” қабул қилиниб, 2015 йилгача мўлжалланган ҳаракат дастурини бажариш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилди.

Дастурда давлатлар даражасида офатларга қарши ҳамкорлик қилиш статегияларини ишлаб чиқиш, табиий офатларнинг олдини олишга янгича таълим бериш бўйича муҳим муаммолар, олдиндан огоҳлантириш тизимини ривожлантириш ўрин олган.

Мазкур талаблар асосида республикамизда ҳам кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳудудлари ҳам иқлим ва табиий-геологик шароитига кўра бундай офатлардан холи эмас. Республикамизнинг катта қисми сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, шунингдек, сел, сув тошқини, ер ва қор кўчкилари билан боғлиқ табиий офатлар юз бериши эҳтимоли мавжудлиги биздан бу масалага жиддий эътибор қаратишни, доимо ҳушёр ва сергак бўлишни талаб этади.

Табиий офатлар содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлардаги аҳволни мунтазам кузатиб бориш, барча бино ва иншоотларни зилзилабардошлик қоидаларига риоя қилган ҳолда қуришимиз, мавжудларининг мустаҳкамлигини оширишимиз муҳим масала ҳисобланади.

2001 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Асамблеяси томонидан 56/195-сонли Қарорига асосан ҳар йили 13 октябрь куни “Ҳалқаро табиий офатлар таҳликасини камайтириш куни” деб эълон қилинган. Республикамизда ва Самарқанд вилоятида мазкур кун вилоятимиз аҳоли ва ҳудудларни, маданий бойликлар ҳамда тарихий бойликларни табиий офатлардан асраш бўйича қатор ижобий ютуқларга эришилиб келинмоқда. Бугунги кунда 13-октябрь “Ҳалқаро табиий офатлар таҳликасини камайтириш куни”ни нишонлаш вилоятимизда ажойиб анъаналардан бирига айланган.

Табиий офатларни бартараф этишда муҳим омиллардан саналган фуқаро муҳофазасини таъминлаш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш, айниқса, аёллар ва болаларни тайёрлаш аҳамиятлидир. Шундай экан, фавқулодда вазиятларнинг юз беришига, хусусан табиий офатларга тайёр туриш, улардан муҳофазаланиш қоидаларини болажонларнинг ёшликдан бошлаб ргатиш жоиздир.

Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги умумжаҳон компаниясининг амалдаги шиори “Офатлар хавфини камайтириш фаолияти мактабдан бошланади”, деб бежиз номланмаган.

Умар Туропов,

туман фавқулодда вазиятлар бўлими 

ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш 

хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи капитан.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM