ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида  туман ҳокими в.б.Ж.Насриддинов, туман Кенгашининг депутатлари, туман ҳокимининг  ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Сессия ишига депутат Р.Джураев раислик қилди.

Туман кенгашининг навбатдаги сессиясида: 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисида.

2. Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар, рағбатлантириш ва мукофот пуллари жорий этиш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниевнинг 2021 йил январь ойида Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижросини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида.

4. Маданият ва санъат соҳасида ёшларни олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилиш ҳамда ёш иқтидор эгаларини моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш 
тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Сессия ишида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси Омон Мусаев ҳамда сенатор Фарҳод Боқиевлар иштирок этишди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM