Image_tadbir:
Унда "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни, аҳамияти ва истиқболли ривожи" мавзусида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нигора Буронова томонидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.
Шунингдек, китобхонликни тарғиб этиш бўйича ўқилиши тавсия этилган Ўлмас Умарбековнинг "Қиёмат қарз" ва жаҳон адабиётидан Нодар Думбадзенинг "Ҳелладос"("Эллада") ҳикоялари асосида баҳс-мунозараларга бой давра суҳбати ташкил етилди.