Каттақўрғонга 2,2 млрд. сўмлик кредит маблағи ҳисобига Германия ва Украинадан наслли қора моллар олиб келинди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилаётгани, зотли чорва молларини харид қилиш, уларни кўпайтириш ва бу орқали аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга кенг йўл очилгани каттақўрғонлик чорвадорларга қўл келмоқда.

      Каттақўрғонга туманида инвестиция дастури доирасида чорвачилик тармоғини равнақ топтиришга қаратилган кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Кўплаб чорвачилик комплекслари барпо этилмоқда. Бу лойиҳалар халқимизни арзон, сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ҳамда даромадларини кўпайтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
 

 Шунинг учун ҳам Каттақўрғон туманида чорвачиликни янада ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.    Мисол учун, тумандаги Ёви маҳалласи Ёви қишлоғида яшовчи Акбарали Темиров томонидан чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Лекин, шу қисқа давр ичида “Темиров Акбарали чорваси” фермер хўжалигида чорвачилик йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилди. Куни кеча эса хорижий инвестицияларни туманимизга жалб қилиш доирасида ушбу хўжаликга 700 миллион сўм банк кредети ҳисобига Германия давлатидан Голштейн зотли 30 бош наслли қорамол келтирилди. Аҳамиятлиси, бу чорва молларининг 29 боши урғочи сигирлар ва 1 боши наслли буқа бўлиб, келгусида улардан наслли чорва моллари олиш орқали зотли қорамоллар сонини кўпайтириб, янги иш ўринлари вужудга келтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари тумандаги Қушбеги маҳалласи Шийпон қишлоғида истиқомат қилувчи Рустам Қодиров раҳбарлигидаги “Моҳи Солихбой зотли чорваси” фермер хўжалигига ҳам банкнинг 1,6 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағидан фойдаланган ҳолда жорий йилнинг 19 июнь куни Украина давлатидан 35 бош сементал, лимузин, швед ва ангус номли наслли урғочи моллар олиб келинди. Фермер хўжалигига жорий йилнинг 10 июлига қадар яна 40 бош наслли моллар олиб келинади.

Ушбу лойиҳалар Каттақўрғон туманида интенсив чорвачиликни ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Европанинг 1 бош зотдор сигири бизнинг 3 та маҳаллий сигиримизга маҳсулодорлиги жиҳатидан тўғри келади. Улар 35-40 литргача сут беради.

Каттақўрғонда соҳада яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда чорванинг сонини ошириш, маҳсулдорлик сифатини яхшилаш, наслчилик ресурсларини яратиш ва сақлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан кўзланган мақсад нафақат туман аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, балки чорвачилик маҳсулотлари экспортини янада оширишдир.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM