ШИЛҚИМЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАДИ

Каттақўрғон туман маъмурий судининг қарори билан маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган ва ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган фуқаро 10 суткага қамалди. 

Тохир Бўронов (Исм-фамилияси ўзгартирилган) жорий йил 22 май куни соат тахминан 03:30ларда Каттақўрғон туман “Найман” маҳалласида яшовчи Г.М.нинг яшаш хонадонига келиб, унинг қўлидан ушлаб ўзига тортиб шилқимлик қилган.
  Бундан ташқари, Т.Бўронов ўзининг ҳуқуқбузарлик ҳаракатини давом эттириб, 2020 йил 23 май куни ички ишлар ходимининг Каттақўрғон туман ИИБ биносидан чиқиб кетмаслиги тўғрисидаги қонуний талабларига буйсунмаган.
  Т.Бўронов шу куни ўзини билмайдиган даражада спиртли ичимлик ичиб олиш натижасида ушбу ҳаракатни амалга оширган ва бу орқали фуқароларнинг тинчлигини бузиб, уларнинг тинчланишини ва уйига кетишини сўраб қилган талабини бажармаган.
  Каттақўрғон туман маъмурий судининг 2020 йил 23 июндаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Т.Бўронов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилганликда айбланиб, 10 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.
 

С.СОЛИЕВ,
Каттақўрғон туман маъмурий суди раиси.

2015-2020 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM