Yangiliklar

Ўзбекистонга импорт қилинадиган электромобилларга қайта ўрнатилган божхона божи бекор қилинди

Ўзбекистонга олиб кириладиган электр автомобилларга қайтадан жорий қилинган божхона божи бекор қилинди. Бу Ўзбекистон Президентининг 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган. Бунга Норма эътибор қаратди. Қарорга кўра, ўзгариш ТИФ товар рақами 870380 бўлган, фақат электр двигателида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари импортига тааллуқли.

Байрам кенг нишонланди

Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан туман  маданият бўлими ”Концерт зали”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири тантанали равишда ўтказилди.

Image_tadbir: 

Эълон

Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари диққатига (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) 
1-DX shakli йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) Давлат статистика ҳисоботини www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган еStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиши лозимлиги эслатиб ўтамиз.

2015-2020 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM