Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мактабнинг очиқ майдонларидаги ерлардан самарали фойдаланишни ва ўзини-ўзи молиялаштиришни яхши йўлга қўйганмиз. Жумладан, мактабимизда 3 сотих ерда иссиқхона ташкил этдик. Ҳозир иссиқхонанинг 2 сотихига 35 туп лимон ва 30 туп мандарин экилган. 1 сотих ерга эса памидор кўчатлари экилган. Ушбу памидор кўчатлари орасига ошқовоқ, турли кўкатлар ва манзарали гуллар экканмиз. Ҳозир ошқовоқнинг дастлабки ҳосили пишиб етилди.
Мактабимиз жамоаси бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағларни мактаб эҳтиёжи учун ишлатиб келмоқда. Жумладан, айнан шу каби маблағлар ҳисобидан 20 дан ортиқ синфхоналарга кузатув камералари ўрнатилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Нигора ҚАЮМОВА,
тумандаги 35-мактаб директори.