Президент меҳнатга ҳақ тўлашга оид қонунни имзолади

«Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонунга мувофиқ, иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилганлиги сабабли 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.